Сўнги йилларда Президент ислоҳотларига мувофиқ, вилоятда ҳам тадбиркорлик соҳасига кенг эътибор қаратилиб, бу эса барча соҳаларда тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган фуқаролар учун кенг имкониятлар яратиб, ўзининг ижобий натижаларини бермоқда.
 
 
Шу боисдан, соҳа вакилларини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг муаммоларига ечим топиш мақсадида вилоят ҳокими Муротжон Азимов бошчилигидаги “Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш вилоят Штаби” тадбиркорларни қабул қилди. Мурожаатларда асосан қурилиш, ерга ёки кўчмас мулкка эгалик ҳуқуқи, банк-кредит, солиқ тизими, юридик шахсларга етказилган зарарни қоплаш, коммунал соҳа ва тиббиёт ҳамда қатор масалалар бўйича муаммолар тингланди.
 
 
Қарши шаҳридаги “Корхоналарни соғломлаштириш ва хусусийлаштириш клиникаси”да ўтказилган мазкур қабулда 30 дан ортиқ мурожаатлар эшитилиб, тегишли тартибда ўз ечимини топадиганлари ҳам кўпчиликни ташкил этган бўлса айримлари юзасидан соҳалар бўйича ҳуқуқий тушунчалар берилди. Биргина, тадбиркор Суяров Жасурнинг чорвачиликни ривожлантириш бўйича чет элдан зотдор қорамол олиб келиш юзасидан йўллаган масаласига кўра, гаров таъминотидан сўнг 1,0 млрд. сўм кредит маблағлари ажратилиши бўйича масъулларга топшириқ берилиб, ижобий ҳал этиладиган бўлди.
 
 
Маълумот учун, ҳафтанинг душанба ва жума кунлари соат 09.00 дан - 18.00 гача тадбиркор ҳамда ишбилармонлар вилоят ҳокимлиги ва Савдо-саноат палатаси ҳудудий бошқармаси томонидан ташкил этилган “Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш вилоят Штаби”га (75) 221-15-07, (75) 221-08-01, (75) 221-10-10 телефон рақамлари ёки telegram ижтимоий тармоғи орқали (манзил - @qvh_murojaat_bot) бевосита мурожаат қолдиришлари мумкин.
14-02-2022 |
Фото галерея