Вилоят Экология бошқармаси ахборот хизматининг маълум қилишича Косон туманининг “Месит” МФЙда жойлашган “Алишер Навоий кўчаси”да 1100 метр, хонадонлар сони 278 талигини инобатга олиниб, туман иқлим шароитига мос 1300 дона Павловния кўчатлари экилган ва “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида "Намунали экологик кўча" ташкил этилган.
 
Маълумот учун, аввалроқ Касби туманининг "Тинчлик" МФЙда ҳам "Намунали экологик кўча" ташкил этилган ҳолда ушбу кўчага ҳудуд иқлимига мос (элдор қарағай, арча, олча, ўрик, бодом) каби мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилган эди.
08-04-2022 |
Фото галерея