Карантин қоидаларини қай даражада юмшатилиши бўйича qashqadaryo.uz телеграм каналида ўтказилган ижтимоий сўровномани 73 мингдан ортиқ киши кузатди. Сўровда 24 мингга яқин фуқаро ўз муносабатини билдиришган.
 
Жумладан, сўровда қатнашганларнинг 2898 нафар (13 фоиз) иштирокчи умумий овқатланиш, барча турдаги бозор ва савдо дўконлари очилишини;
 
1514 нафар (7 фоизи) иштирокчи мини стадионлар, фитнес клублар, таълим марказлари, давлат ва нодавлат МТМларга рухсат берилишини;
 
1444 нафар (6 фоизи) иштирокчи автобус дамас ва автомашиналар ҳаракатига ҳам тўлиқ рухсат берилишини
 
1832 нафар (8 фоизи) иштирокчи фақат умумий овқатланиш, бозор ва савдо дўконлари фаолияти ҳамда автомашиналар ҳаракатига;
 
10 395 нафар (45 фоизи) иштирокчи барча соҳалар босқичма-боcқич юмшатилиши, бунда фақат карантин қоидаларига тўлиқ амал қилинишини ёқлаб муносабат билдирган.
 
Сўровда карантин қоидалари юмшатилишига қаршилар 4558 нафар (20 фоиз) иштирокчини ташкил этган.
 
Қашқадарё вилояти ҳокимлиги
ахборот хизмати
12-08-2020 |
Фото галерея