Китоб туманининг "Тупчоқ" маҳалла фуқаролар йиғинида 200 ўринга мўлжалланган "Кичкинтой божхоначилар" болалар боғчаси қурилиб, фойдаланишга топширилди. Очилиш маросимида иштирок этган вилоят ҳокими Муротжон Азимов муассасага махсус автомашина калитини ҳам топширди.

Президентимиз ташаббуслари билан “Воха машъали” МЧЖ томонидан қуриб битказилган мазкур мактабгача таълим ташкилотида болажонлар учун барча шароитлар яратилган бўлиб, қўшимча равишда хорижий тиллар тўгараклари, сузиш ҳавзалари, ментал арифметика, хореография ва расм ҳамда моҳир қўллар, бокс ва бадиий гимнастика бўйича ҳам тўгараклар ташкил этилган.

25 нафарга яқин иш ўрни яратилган замонавий бу боғча вилоятимиз соҳа ташкилотлари ҳисобида олиб қаралганда 7 боғча бўлиб фаолият бошлади ва бу орқали мазкур 7 та мактабгача таълим даргоҳлари 1058 нафар болажонларни ўз бағрига қамраб олиш имкониятига эга бўлди.

Шунингдек, очилиш маросимида хатми Қурон ўқилиб, жонлиқ сўйилди. Кексаларимиз дуоларида юртимиз, дунёимиз тинчлиги, фарзандларимиз камолини сўраб дуога қўл очишди.

12-05-2022 |
Фото галерея