Брокколи (Brassica botrytis subsp. italica) – карамдошлар оиласига мансуб, бир йиллик ўсимлик, гулкарамнинг ўзгарган тури ҳисобланади. Жанубий Италия брокколи ватани бўлиб, қадимги Римда 2 минг йил олдин ҳам етиштирилган. Бу экин Италиядан Византияга, кейинчалик эса бошқа Европа давлатларига кенг тарқалган. АҚШ да карамнинг бу тури 1925 йилдан бери экиб келинади ва бугунги кунда майдони гулкарамникидан ҳам кўпайиб кетган. Ҳозирги вақтда брокколи етиштириш Япония, Италия, Германия, Англия, Франция, Канада, Швеция, Польша, Россия, Украина ва бошқа мамлакатларда сезиларли даражада кўпайган.
 
Мамлакатимизда ҳам брокколи ноанъанавий, кам тарқалган сабзавот экинларига киради. Уни айрим ҳаваскор сабзавоткорлар чекланган миқдорда етиштирмоқдалар. Кўкдала туманида вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Қодиров иштирокида Кўкдала тумани ҳокими Х.Жураев бошчилигида сектор ва қишлоқ хўжалигига алоқадор масъуллар ҳамда деҳқон фермерлар иштирокида карамнинг броколли навини туманда етиштириш хусусида учрашув бўлиб ўтди. 
 
Маъулмот учун, ўтган 2021 йилда Кўкдала туманида 4 гектар ер майдонида броколли карами етиштирилган бўлса, жорий йилда 1000 гектар ер майдонида етиштириш режалаштирилмоқда. Такрорий экин сифатида тарвуз полиз экинидан бўшаган ер майдонларида етиштирилиши кўзланган карамнинг броколли нави ниҳоллари сентябр ойида ерга қадалади. Кўкдалал туманида янги ташкил этилаётган броколли етиштириш кластери деҳқон фермерларга карамнинг броколли навини етиштиришда яқиндан ёрдам бериши баробарида тайёр маҳсулотларни сотиб олиши ҳам йўлга қўйилади.
05-05-2022 |
Фото галерея