Президентимиз ташаббуслари билан бугунги кунда кекса авлод вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга муносиб турмуш шароити яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 29 йиллиги муносабати билан ўтказилган шу каби тадбир бугун вилоят ҳокимлигида бўлиб ўтди.
 
 
Меҳнат фахрийларини катта тантана ва байрам дастурхони билан кутиб олган вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Муроджон Азимов давлатимиз раҳбари томонларидан олиб борилаётган одилона сиёсат замирида ҳам кексалар ва хотин-қизларни эъзозлаш, ёшларга имкониятлар яратиш ҳамда тинчлигимиз абадийлигини таъминлашдан иборат эканлиги таъкидланди.
 
 
Сўз олган фахрийлар ўзларига кўрсатилаётган иззат, эҳтиром учун Юртбошимизга, ҳукуматимизга миннатдорчилик изҳор этдилар. Байрам дастури давомида тинчликни, ватанни, муҳаббатни мадҳ этувчи кўй-қўшиқлар барчага кўтаринки кайфият бахш этди. 
07-12-2021 |
Фото галерея