Қашқадарё вилоятининг барча туманларида очиқ мулоқотлар ўтказилмоқда. Ушбу тадбирларнинг аҳамиятли томони шундаки, учрашувларда сектор раҳбарлари, вилоят раҳбарлари депутатлар ва жамоатчилик олдида ҳисобот бермоқда.

Бу каби тадбирлар Ғузор, Қамаши, Касби, Яккабоғ, Шаҳрисабз туманлари ва Шаҳрисабз шаҳрида ўтказилди.

Чоршанба куни ўтказилган Яккабоғдаги бундай тадбир бошқа туман ва шаҳарларда ўтказилгани каби очиқ ва ошкора бўлиб ўтди. Тақдимотларда жорий йилда қилинадиган ишлар бўйича масъуллар бирин-кетин навбати билан халқ олдида ҳисобот тақдимотлари ва планшетлардаги рақамлар бўйича маълумот беришди. Таъкидлаш керак, сўнгги йиллар ичида кўп нарса ўзгарди. Ўтаётган йилдан эса умидлар катта. Масъуллар айни ўтказилаётган тақдимотлардан зиммасига юкланаётган вазифалар масъулиятидан хулоса қилиши, соддароқ айтганда вилоят ҳокими Зойир Мирзаев келтирган иқтибосни “Халқ олдида берилаётган ҳисобот - ваъда билан тенг” хотирида сақлаб қолиши ва амалда берилаётган маълумотлар аҳамият касб этишини таъминлашлари зарур.

Яна бир гап, юқорида келтириб ўтилган туман ва шаҳарлардаги тақдимотлардан сўнг вилоят раҳбари томонидан очиқ мулоқотларда аҳоли ва тадбиркорлар муаммолари тингланиб, ҳар бир мурожаатга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Мавзуга доир: Вилоят ҳокими фуқаролар мурожаатларини нега ёнида олиб юради?

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

08-04-2021 |
Фото галерея