Бугун Навоий ва Қашқадарё вилоятлари ҳокимликлари ўртасида туризм соҳасида икки томонлама алоқалар ва ҳамкорликни ўрнатиш мақсадида меморандумга имзо чекишди.

Меморандумда қайд этилишича, томонлар вилоятлараро саёҳатларни ташкил этиш, саёҳатчилар учун муносиб шарт-шароитлар яратиш, "Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил" дастури доирасидаги ишларни ривожлантиришда қатор ҳамкорлик ишларини олиб боради.

Маълумот ўрнида, вилоят ҳокими март ойида Озарбайжоннинг "CTC-Holding" компанияси билан  70 миллион долларлик лойиҳа амалга оширилиши бўйича ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзолаган эди.

12-12-2020 |
Фото галерея