2021-йил 24-августда Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида тадбиркорлар билан илк маротаба ўтказилган “очиқ мулоқот”да белгиланган вазифалар ижроси бўйича тадбиркорлардан давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилган мулклари зарарини қоплаш мақсадида вилоят ҳокимининг 2021-йил 26-августдаги 471-4-0-Қ/21сон  қарорига асосан 64 нафар фуқарога 10 752,0 млн. сўм ҳамда 2021-йил 16-сентябрдаги 497-4-0-Қ/21-сон қарори билан 860 млн. сўм маблағлар тўлаб берилган.
 
Шунингдек, туман (шаҳар)ларда яна 54 нафар фуқароларга жами 9 725,4 млн. сўм маблағлар тўлаб бериш бўйича суд қарори чиқарилган бўлиб, унга кўра Қарши шаҳридаги 20 нафар субъектга жами қарздорлик 3 927,6 млн. сўмнинг 25 фоизи 981 млн. сўм вилоят ҳокимининг 2021-йил 11-декабрдаги 680-4-0-Қ21-сон қарори билан қоплаб берилган.
 
Ҳозирги кунда ҳам тадбиркорларнинг давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилган мулклари зарарини қоплаш бўйича амалий ишлар давом этмоқда.
05-01-2022 |
Фото галерея