Давлат раҳбарининг 2020 йил 8 октябрдаги фармойишига мувофиқ, қатағон қурбонларининг хотирасини абадийлаштириш ва меросини ўрганиш бўйича кўп ишлар амалга оширилиб, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда қатағон қурбонлари музейи ташкил этилди. 

Жумладан, Қашқадарёдаги музей Одина масжидида жойлаштирилган. Одина масжиди 1386 йилда Соҳибқирон Амир Темур томонидан бунёд этилган бўлиб, 1868 йили Чор Россияси босқини даврида масжиднинг айвон қисми тўпга тутилиб, вайрон қилинган. Мустабид тузум даврида дастлаб омборхонага, 1938 йилдан қамоқхонага айлантирилган. Қаршидаги қатағон қурбонлари хотираси музейи 11 та бўлимдан иборат. Уларда Туркистон ўлкасида олиб борилган мустамлакачилик сиёсати ва қатағонларни акс эттирувчи ноёб тарихий фотосуратлар, хариталар, ашёлар ва бошқа манбалар акс эттирилган.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар бўйича шуни маълум қиламизки, музей учун ажратилган 500 млн. сўм таъмирлаш учун ажратилган бўлиб, иситиш, сув таъминоти ва канализация тизимлари ҳамда у ерда жойлашган тарихий буюмларни узоқ муддатда сақлаш учун хизмат қиладиган тизимларни ўрнатиш мақсадида сарф қилинади.

 

06-01-2022 |
Фото галерея