Қашқадарё ҳокимлари ва воҳамиз тадбиркорлари ишлаб чиқариш ҳамда экспорт салоҳияти юқори бўлган Наманган вилояти тадбиркорларининг маҳсулотларини вилоятимизда оммалаштириш ва ишлаб чиқариш жараёнларини йўлга қўйиш мақсадида тажриба алмашиш учун у ерга ташриф буюргани ҳақида хабар берилган эди.
 
 
 
Ташрифнинг иккинчи кунида дастлаб Наманган шаҳридаги "Янги Ўзбекистон - ёшлар зиё маскани" ахборот-кутубхона марказида ёшлар учун яратилган шароитлар билан танишилди. Шундан сўнг, кейинги манзилда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар павилони бўлиб, унда наманганлик маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ўз маҳсулотлари билан иштирок этишди.
 
 
Шунингдек, илк бор "Қашқадарё-Наманган" бизнес форуми ўтказилиб, унда Қашқадарёнинг туман ва шаҳар ҳокимлари ҳамда икки вилоят тадбиркорлари иштирок этишди.
 
 
Бизда кичик бизнес ривожланган бўлса, Қашқадарёда йирик ишлаб чиқариш корхоналари ривожланган, - дейди Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов. - Икки томонлама тажриба алмашинув ҳар икки томон учун сердаромад ва манфаатлидир.
14-03-2022 |
Фото галерея