30-июнь "Ёшлар куни" муносабати билан воҳамизнинг барча туманларида ёшлар ойлиги доирасида, ёшлар бандлигини таъминлаш ва уларга муносиб турмуш шарт-шароитларини яратишга қаратилган турли тадбирлар ўтказилиб борилмоқда.

Жумладан, бугун ҳам Шаҳрисабз тумани "Ҳожимайдон" МФЙ ёшларига байрам туҳфаси сифатида Ёшлар меҳнат гузари фойдаланишга топширилди.

Мазкур меҳнат гузарида сартарошхона, тикувчилик ва тунукасозлик устахоналари фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, 15 нафар маҳаллий ёшлар иш билан таъминланди.

24-06-2021 |
Фото галерея