Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Муротжон Азимов бошчилигидаги вилоят ва туман сектор раҳбарлари Ғузор туманидаги Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисмда бўлиб, ҳарбий қисмнинг янги маъмурий биноси очилишида иштирок этишди.
 
 
Янги бинодаги янги имкониятларнинг гувоҳи бўлган меҳмонлар томонидан чегарачи ҳарбий хизматчиларининг юртимиз тинчлиги ва фуқароларимиз осойишталигини таъминлашдек шарафли ва масъулиятли хизматни адо этиш баробарида Президентимизга ва халқимизга садоқат билан хизмат қилишларига юксак ишонч билдирилди.
 
 
Шу куни чегарачиларга 28 та хонадондан иборат янги замонавий турар-жойлар калити ҳам топширилди. Тадбир доирасида чегарачи ҳарбийлар ва уларнинг фарзандларига вилоят ҳокимининг эсталик совғалари топширилди.
 
28-03-2022 |
Фото галерея