Хабарингиз бор, Бош вазир ўринбосари Шуҳрат Ғаниев айни кунларда қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш масалалари бўйича Қашқадарёга ташриф буюрган. Ўрганишлар доирасида навбатдаги манзил Ғузор тумани бўлиб, ҳудуддаги "Мустақиллик" МФЙда “Яшил йиллик” умуммиллий тадбири ҳамда республика амалий семинари бўлиб ўтди.
 
 
Шунингдек, семинарда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси, вилоят ҳокими ўринбосари, Ғузор, Қамаши, Яккабоғ, Шаҳрисабз ҳамда Китоб туманлари ҳокимлари ва қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирок этишди. Тадбирлар доирасида 45 минг дона кўчатлар олиб келиниб, аҳоли хонадонлари ва таълим муассасаларига тарқатилди ҳамда масъул раҳбарлар ҳам кўчат экиш ишларида фаол бўлишди.

03-03-2022 |
Фото галерея