Давлат раҳбарининг аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини янгича ташкил этишда ҳокимлик ва давлат идоралари раҳбарларига берган топшириқларига асосан воҳамизнинг ҳар бир туман (шаҳар)ларида онлайн қабул қилиш механизми жорий этилади. Шунингдек, мазкур механизм доирасида аҳоли учун барча қулайликлар яратилади ва бу жараёнларни туман (шаҳар) ҳокимликлари ўз зиммасига олади.
Шу мақсадда вилоят ҳокими Зойир Мирзаев аҳоли мурожаатларини ўрганиш учун навбатдаги онлайн қабулларини ўтказди ва унда туман (шаҳар)лардан 32 нафар фуқароларни қабул қилди. Албатта, бу каби қабул жараёнларида аҳоли муаммоларига ижобий ечим топилмоқда.
 
 
Жумладан, Нишон тумани, Юксалиш МФЙда яшовчи Қорахонова Муяссарнинг оилавий аҳволи оғир эканлиги ва икки нафар ногиронлиги бор фарзандларини даволатиш мақсадида 8 млн сўм моддий ёрдам бериладиган бўлди. 
07-08-2021 |
Фото галерея