Китоб туманида "Ўзбекнефтгаз" АЖ раиси Меҳриддин Абдуллаев ҳамда Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев иштирок этган "Раҳбар ва ёшлар учрашуви" тадбирида кўплаб ёшларимизнинг хоҳиш-истаклари рўёбга чиқди.

Шулар орасида тумандаги 28 умумтаълим мактабининг 11 синф ўқувчиси Дониёр Отамуродов ҳам бор.
-Менинг ёшликдаги орзум малакали ҳуқуқшунос, юрист бўлиш. Лекин афсуски, бу истагим армонга айланиш арафасида. Сабаби мазкур соҳа мутахассисларини тайёрлайдиган олийгоҳларга кириш учун хорижий тилни эгаллаганлик тўғрисида сертификат (IELTS) талаб қилинар экан. Муаммо шундаки, кўриб турганингиздек, бир неча йилдан буён нутқимда нуқсон (дудуқлик) бор. Шу сабабдан мазкур сертификатларни гарчи бунга салоҳиятим ҳамда билимим етса-да, қўлга кирита олмайман,-дея ўз фикрларини вилоят ҳокимига баён қила бошлади у. 
- Ҳозирги кунда илм-фан ривожланган бир даврда дудуқлик касалимни ҳам даволаш йўллари тиббиётда топилбди. Шифокорларнинг айтиши бўйича мазкур муолажа харажатлари 20 миллион сўм атрофида турар экан. Аммо оилавий шаротимдан келиб чиққан ҳолда, ота-онамдан бу пулни топиб беришларини ва мени даволатишларини сўрай олмайман.

Вилоят раҳбари Дониёрнинг билим олишга бўлган интилишини ҳамда бу йўлдаги юксак мақсадлариини инобатга олиб, унинг даволаниши учун зарур бўлган маблағни тўлаб берадиган бўлди.

03-07-2021 |
Фото галерея