Туркманистоннинг давлатимиздаги элчиси Яскули Маммедов вилоятимизда бўлди. Вилоят ҳокими Зойир Мирзаев ва элчи жаноблари ўртасидаги расмий учрашувдан сўнг ҳудудда амалга оширилаётган ишлар билан тинишилди. Шунингдек, Яскули Маммедов Қарши туманидаги “Абу Муъин Насафий” зиёратгоҳида бўлиб, у ерда сўнги йилларда амалга оширилган бунёдкорлик ишлари ва аждодларимизнинг қолдириб кетган бой тарихий мерослари ҳақида батафсил маълумот берилди.
 
 
Шунингдек, Помуқ шаҳарчасида "Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!" шиори остида турли миллат вакиллари иштирокида ўтказилган байрам дастурига борган элчини Соҳибқирон Амир Темур сиймоси кутиб олди.
 
- Тарихий даврга тушиб қолгандек бўлдим, - дейди элчи жаноблари. - Ўзбекистонда нафақат туркман, балки, бошқа миллат вакилларига ҳам бўлган эътибор ва ғамхўрлик яна бир бор ўз исботини топди. Қардош халқ сифатида икки миллат вакилларининг дўстона муносабати мени қувонтирди. Марказдан анча узоқ бўлган шаҳарчанинг хонадонларида бўлиб, ўз элимга тушиб қолгандек бўлдим.
 
 
Шу билан бирга, байрам тадбирлари доирасида кўргазмали павильонлар ҳам ташкил этилиб, кураш ва веломарафон бўйича спорт мусобақалари ҳам бўлиб ўтди.
 
 
Шаҳарчада олиб борилган бунёдкорлик ишлари билан танишган элчи жаноблари катта тассуротлар билан Тошкент шаҳрига жўнаб кетди.
27-09-2021 |
Фото галерея