Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллиги арафасида бир гуруҳ ватандошларимиз давлат мукофотлари билан тақдирланди. Улар орасида қашқадарёлик 50 нафарга яқин ўз касбининг фидойилари ҳам бор.
 
 
Қарши шаҳридаги IT-паркда ташкил этилган тадбирда вилоят ҳокими Зойир Мирзаев мукофотларни ўз эгаларига тантанали равишда топширар экан иштирокчиларни самимий қутлади.
 
 
- Мустақиллигимизни мустаҳкамлаш, халқимиз маънавиятини юксалтириш ишларига муносиб ҳисса қўшган, ўзининг ёрқин истеъдоди, серқирра ижоди, самарали илмий-амалий фаолияти билан мамлакатимизнинг илм-фан, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт, адабиёт, маданият ва санъат соҳаларини ривожлантириш, ёшларимизни она юртга муҳаббат ва садоқат, умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш йўлидаги хизматлари сингган фидойи инсонлар меҳнати доим эътироф ва эътиборга муносиб, - деди вилоят раҳбари.
 
28-08-2021 |
Фото галерея