Мазкур ўқув-амалий семинар давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида ижро интизомига қатъий риоя этиш ва шахсий масъулиятни янада оширган ҳолда ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича ташкил этилди.
 
 
Семинарда вилоят адлия бошқармаси ва тегишли масъуллар томонидан Президентнинг ПҚ-5132-сонли Қарори ва ҳукумат топшириқларини расмийлаштириш ҳамда уларнинг ижросини ташкил этишда АКТдан фойдаланиш самарадорлиги тўғрисида батафсил маълумотлар берилди. Шунингдек, масъуллар вилоят ҳокимлигига келиб тушаётган фуқаролар мурожаати ижро ҳолати ва Collective.uz электрон тизими ҳақида ҳам алоҳида тўхталиб ўтишди.
 
 
Савол-жавобларга бой бўлган семинарда иштирокчиларнинг таклиф ва мулоҳазалари эътиборга олиниб, масъулларга аниқ топшириқлар берилди.
 
16-03-2022 |
Фото галерея