Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 августдаги “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш Қашқадарёда бошлаб юборилди.
 
Қарши шаҳрида ўтказилган тадбирда 14 нафар етим болаларга замонавий лойиҳалар асосида қурилган уй-жойларни рамзий калитлари вилоят раҳбарлари томонидан тантанали равишда топширилди.
 
 
- Уйли бўлиш бахтини кўпроқ сизлар ҳис этасизлар, - деди Зойир Мирзаев. – Президентимизнинг жорий йилдаги қарорлари кўплаб чин етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга чексиз бахт улашмоқда. Сизларни янги уй-жой билан муборакбод этаман. Келажакда Ватан равнақи ва ривожига муносиб ҳисса қўшадиган инсонлар бўлиб камол топишларига тилак билдирдилар. Йил охиригача яна 20 га яқин шундай уйларни топширишни режа қилганмиз. 
 
Жўрабоева Дурдона 2003 йил тўғилган. Чин етим. Турмуш ўртоғи билан Қамашидаги 4-сонли Меҳрибонлик уйида яшаб келарди. Дурдонанинг фикрлари билан қизиқдик:
 
- Шахсий уйимиз бўлиши ҳақидаги ўйларим йиллар давомида азоб бериб келди, - дейди у. - Лекин, орзу бепул, ўз уйимиз бўлишини хоҳлаганмиз. Орзуларимизни амалга оширган Президентимизга раҳмат. Оталарча берилган бу меҳрни фақат Ватанга хизмат билан қайтарамиз.
 
 
Маълумот ўрнида, уйларнинг 13 тасини вилоят ҳокимлиги 1 млрд. 203,5 млн. сўмга сотиб олган бўлса, 1 та уй Косон тумани ҳокимлиги тасарруфидаги уйдир. Уйларнинг барчаси ёшларнинг ўзларига расмийлаштирилиб берилди.
08-10-2021 |
Фото галерея