Қарши туманида жойлашган ушбу МФЙда 13-сонли янги ва замонавий давлат мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилиб, унда туман раҳбари, нуронийлар ва маҳалла аҳли иштирок этишди. Шуни алоҳида айтиш лозимки, қаровсиз ва абгор ҳолатда бўлган мазкур боғча биноси 3 млрд 150 млн. сўм маблағлар ҳисобига тўлиқ қайтадан қурилган ҳолда барча шароитларни ўзида мужассам этди.
 
 
Натижада, бу болажонлар таълим даргоҳи 120 нафар кичкинтойларни ўз бағрига қамраб оладиган бўлди. Яна бир муҳим жиҳати 30 га яқин иш ўринлари яратилиб, аҳоли бандлиги таъминланди.
 
28-01-2022 |
Фото галерея