Давлат раҳбари томонидан жорий йил 15 январда ўтказилган видеоселектор йиғилиши ижросини таъминлаш мақсадида вилоятда амалий ишлар бошлаб юборилди. Жумладан, Чироқчи туманининг “Додиқ” ва “Чилживут” қишлоқларида мос равишда 120 ва 90 нафар қамровга эга 21 ҳамда 20 давлат мактабгача таълим ташкилотларининг фаолияти йўлга қўйилди.
 
 
Шуни алоҳида айтиш жоизки, мазкур даргоҳлар фаолияти ортидан 50 нафарга яқин доимий иш ўринлари яратилиб, ишсиз аҳоли бандлиги таъминланди. Маълумот учун, умумий ҳисобда 5 млрд. сўмга яқин маблағлар эвазига тўлиқ таъмирдан чиқарилган боғчаларда барча шароитлар яратилган бўлиб, “Аёллар дафтари” ва “Темир дафтар”даги оила фарзандлари имтиёзли равишда қабул қилинади.
 
19-01-2022 |
Фото галерея