Жорий йилнинг 28 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган Мактаб таълимини ривожлантириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилишида таълим сифатини мутлақо янги босқичга олиб чиқиш бўйича катта ислоҳотлар бошланишини айтган эдилар.
 


Шу жиҳатдан, ўқувчи-ёшларга сифатли таълим бериш, уларнинг қизиқиш ва қобилиятларини мактаб таълими жараёнларида аниқлаган ҳолда ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича ҳам чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Чироқчи туманидаги "Лангар" маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 57 умумий ўрта таълим мактаби раҳбарияти ташаббуси билан ижодкор ўқувчиларга муносиб шароитларни яратиш мақсадида ажойиб имкониятлар яратилди.
 
 
Жумладан, туманнинг олис ҳудудидаги мазкур мактабда "Радиоэшиттириш жараёни" ва "Мактаб хабарлари" номли газетаси фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, иқтидорли ўқувчилар шу ернинг ўзида дастлабки журналистик билим ва амалиётларга эга бўлмоқда. 
12-03-2022 |
Фото галерея