Бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Шуҳрат Ғаниев айни кунларда Қашқадарё вилоятида қишлоқ хўжалиги соҳасида олиб борилаётган ишларни ўрганиш ва ҳудудларда баҳорги экин экиш ишларига тайёргарликларни кўздан кечириш мақсадида туман (шаҳар)ларга ташриф буюриб, аҳоли хонадонларида ҳам бўлмоқда.
 
 
 
Жумладан, Қарши туманида бўлган бош вазир ўринбосари 17 минг дона мевали дарахт кўчатларини аҳоли хонадонларига экишда вилоят ҳокими Муротжон Азимов ва Қарши тумани ҳокими билан ўзи бош-қош бўлган ҳолда фуқароларимизга соҳага оид тушунтиришлар берилмоқда. Шунингдек, яна 30 минг дона кўчат олиб келиниб, аҳоли хонадонларига тарқатиш ишлари бошлаб юборилди.
 
 
01-03-2022 |
Фото галерея