Нишон тумани, “Нуристон” маҳалла фуқаролар йиғинида қиймати 3 млрд 925 млн. сўм бўлган, тадбиркор Махбуба Самадова томонидан замонавий типдаги давлат-хусусий шерикчилиги асосида “Нуристон олмосчалари” нодавлат мактабгача таълим ташкилоти қуриб битказилди ва болажонлар учун фойдаланишга топширилди.

Таълим даргоҳининг тантанали очилиш маросимида вилоят ҳокими Муротжон Азимов, туман раҳбарлари ва маҳалланинг фахрий нуронийлари ҳам иштирок этишиб, тадбиркорнинг бундай хайрли ташаббуслариги ривож тилашди. Шунингдек, тадбирнинг очилиш қисмида сўзга чиққан вилоят раҳбари барча Нишонликларни кириб келаётган 2022 йил билан самимий табриклаган ҳолда кўркам, замонавий ва барча қулайликларга эга бўлган боғча билан муборакбод этди.

Мазкур даргоҳ 200 ўринга мўлжалланган бўлиб, мактабгача таълим тизимини янада ривожлантириш ва ҳар бир боланинг сифатли таълим олишига хизмат қилади. Шунингдек, боғчада 24 нафар ишчи ходимлар фаолият юритиб, шундан, 13 нафарини педагоглар ташкил этади.

28-12-2021 |
Фото галерея