Баҳор ойларида 10 млн 222 минг дона кўчатлар экиш белгиланган бўлиб, бугунгача 6 млн 772 минг дона (66 фоиз) дарахт ва бута кўчатлари экилди. Жойларда экиш ва кузда экилган кўчатларни парваришлаш ишлари давом этмоқда. Бу каби ишлар вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида бўлгани каби Қарши шаҳрида ҳам жадаллик билан давом этмоқда. Шаҳар ҳокимлиги 200 минг дона мевали ва манзарали кўчатлар ҳамда 1 млн. донага яқин терак ва тол новдалари олиб келиб, маҳаллаларга бепул этказиб бермоқда.
 
 
 
Бундан ташқари, “Янги Ўзбекистон” боғлари, 37,8 гектар яшил боғлар ва 22 гектар яшил жамоат парклари, бир турдаги дарахт кўчатлар экилган 15 та намунавий кўчалар ташкил этиш кўзда тутилган. 
29-03-2022 |
Фото галерея