“Инсон қадри учун” ғояси асосида ташкил этилган “Инсон азиз...” номли маърифий тадбирда вилоятимизнинг равнақи учун муносиб ҳисса қўшган, ўз умрини эл-юрт фаровонлигига сафарбар этган, Қашқадарёда турли йилларда раҳбарлик лавозимларида ишлаган ва бугун орамизда бўлмасада, авлодларга маънан, руҳан ёрдам бераётган қаҳрамонларимиз ёди уларнинг издошлари, яқинлари, фарзандлари, қадрдонлари иштирокида янада қадр топди.
 
 
Хусусан, эл дардида фидокорона хизмат қилган Раҳмонқул Қурбонов, Карол Маҳмудов, Бекмурод Элбоев ва Рўзмат Ғойибов ҳамда Чўли Бегимқулов каби боболаримизнинг ҳаёт йўли ва машаққатли меҳнат фаолиятлари ёд этилди. Шунингдек, Бекмурод Усмонов. Муҳаммади Рўзиев, Хурсанд Тошев, Комил Амиров каби сувчиларнинг моҳирлиги, тиним билмай қилган меҳнатлари эвазига қишлоқ ва маҳаллаларга сув етиб боргани, боғлар, токзору узумзорлар барпо этилгани алоҳида эътироф этилди.
 
 
 
Тадбир давомида элимиз ардоғидаги санъаткорлар томонидан куйланган, ватанга бўлган муҳаббатни мадҳ этувчи тароналар барчанинг қалбига кўтаринкилик бағишлаган ҳолда нуроний ва ёшларнинг ўйин кулгулари билан давом этди. 
30-03-2022 |
Фото галерея