Вилоят ҳокими Зойир Мирзаев аҳоли мурожаатлари билан ишлашда янгича тизимни жорий этиш ва Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш бўйича мутасадди раҳбарлар иштирокида видеоселектор шаклида йиғилиш ўтказди.
 
Кун тартибида белгиланганидек, сайлов участкаларини мазкур жараёнларга тайёрлаш борасида йўл қўйилаётган камчиликлар муҳокама қилиниб, ҳудудларнинг жойлашувига қараб Шаҳрисабз шаҳри ва Касби туманларида сайлов жараёнларини ташкил этиш бўйича семинар ўтказилиши белгилаб олинди.
 
Шунингдек, аҳоли мурожаатлари ва уларни камайтириш бўйича муаммо ҳамда таклифлар ўрганилган ҳолда вилоят раҳбари томонидан мурожаатларни ижобий ҳал этишда барча раҳбарларни фаол бўлишга чақирди.
27-07-2021 |
Фото галерея