Ҳар йили 9 апрель санаси буюк саркарда ва давлат арбоби, соҳибқирон Амир Темурнинг таваллуд топган куни юртимизда кенг нишонланиб, бу куни жуда кўплаб маънавий-маърифий ва бошқа тадбирлар ўтказилади. Хусусан, Қашқадарё вилоятида ҳам.
 
Бу йилги тадбирлар, эрта тонгдан раҳбарлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида Шаҳрисабз шаҳрининг дурдонаси бўлган Оқсарой мажмуаси ҳудудида жойлашган "Кўкгумбаз" обидасидаги Амир Темурнинг устози Шайх Шамсиддин Кулол ҳамда Сайидлар мақбарасини зиёрат қилишдан бошланиб, жонлиқ сўйилди ва ўтган аждодларимиз руҳига Қуръон тиловат қилинди.
 
 
 
Шундан сўнг, саркарданинг 686 йиллиги тадбирлари доирасида Aмир Темур хиёбони вилоят сектор раҳбарлари, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, кенг жамоатчилик, олим ва тадқиқотчилар, нуронийлар ҳамда ёшлар билан гавжум бўлган ҳолда вилоят ҳокими томонидан нутқ сўзланди ва соҳибқирон ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйишиб, ўзларининг чексиз ҳурмат-эҳтиромларини изҳор этишди.
 
 
Шунингдек, вилоят раҳбари Муротжон Азимов Шаҳрисабз шаҳридаги "Темурбеклар мактаби" ҳарбий-академик лицейига ҳам ташриф буюриб, у ерда бўлғуси ватан посбонлари учун яратилган шарт-шароитлар ва дарс жараёнлари билан яқиндан танишиб, ўз навбатида лицейнинг ўқувчи-ёшлар билан суҳбат ўтказди.
 
 
09-04-2022 |
Фото галерея