Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар Маркази Қашқадарё филиали томонидан вилоятнинг 2021 йилдаги саноат кўрсаткичлари таҳлил қилинган.

2021 йилда вилоятда 18741,1 млрд сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган бўлиб, 2020 йилга нисбатан 115,3 фоиз (ўсиш кўрсаткичи бўйича Республика ҳудудлари орасида 4-ўрин)га ошган. Вилоятда ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотларининг республика саноатидаги улуши 4,1 фоиз (2020 йилда 4,0%)ни ташкил қилган ва ҳудудлар орасида 8-ўрин (2020 йилда 8-ўрин)ни эгалланган. Саноат маҳсулотларининг 26,3%и (2020 йилда 34,6%) кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари томонидан яратилган. Шунингдек, вилоят саноати таркибида тоғ-кон саноатининг улуши - 10,8%, ишлаб чиқариладиган саноатнинг улуши - 64,9%, электр, газ, буғ билан таъминлаш ва ҳавони кондициялаш саноатининг улуши - 23,5%, сув билан таъминлаш, канализация тизими, чиқиндиларни йиғиш ва утилизация қилиш саноатининг улуши - 0,8%ни ташкил қилган.
Вилоят ҳудудлари кесимида 2021 йилда ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари хажми 2020 йилга нисбатан Касби (163,9%), Нишон (146,3), Қарши (130,9%), Миришкор (128,2%), Қарши шаҳри (118,4%), Ғузор (110,7%), Чироқчи (104,5%), Деҳқонобод (103,1%), Қамаши (102,5%), Косон (100,6%), Яккабоғ (100,3%) ва Шаҳрисабз шаҳрида (100,2%) ошган бўлса, Шаҳрисабз (98,7%), Китоб (98,3%), Муборак (87,5%) туманларида пасайиш тенденцияси кузатилган.
Вилоят саноатида Нишон (вилоят саноатидаги улуши 24,8%), Ғузор (18,1%) туманлари ва Қарши шаҳри (16,1%)нинг улуши юқори бўлган бўлса, Яккабоғ (3,0%), Шаҳрисабз (2,6%), Қамаши (2,5%), Миришкор (2,3%), Китоб (2,0%) туманлари ҳамда Шаҳрисабз шаҳри (1,8%) нинг улуши паст бўлган.

Жон бошига тўғри келадиган саноат маҳсулотлари хажми 5558,1 минг сўмни (Республика ҳудудлари орасида 12-ўрин) ташкил қилган ҳолда 2020 йилга нисбатан 113,1 фоизга ошган.
Нишон (вилоятда жон бошига тўғри келадиган саноат маҳсулотлари ҳажмига нисбатан 5,3 баробар), Ғузор (2,9 баробар), Қарши шаҳри (1,93 баробар), Муборак тумани(1,19 баробар)да жон бошига тўғри келадиган саноат маҳсулотлари хажми вилоят кўрсаткичига нисбатан юқори бўлса, Касби (вилоятда бошига тўғри келадиган саноат маҳсулотлари ҳажмига нисбатан 98%), Деҳқононбод (84%), Қарши (70%), Миришкор (63%), Косон (51%), Шаҳрисабз шаҳри (45%), Шаҳрисабз (39%), Чироқчи (33%), Қамаши (31%), Китоб (25%) туманларининг кўрсаткичи вилоят кўрсаткичига нисбатан паст.

29-01-2022 |
Фото галерея