10 июнь куни Қарши шаҳрида «Ташаббус-2021» кўрик танловининг Республика босқичининг йўлланмаларини қўлга киритиш мақсадида 73 нафар туман (шаҳар) босқичларининг биринчи ўрин ғолиблари вилоят босқичида ўз кўргазмалари билан ва эришган натижалари бўйича вилоят ҳокими Зойир Мирзаев ҳамда пойтахтдан ташриф буюрган тадбиркорлар ва ҳакамлар ҳайъати олдида тақдимотларини ўтказишди.

Мазкур республика кўрик танловининг вилоят босқичида ҳакамлар ҳайъати томонидан қуйидаги натижалар эълон қилинди ва 1-ўрин соҳиблари танловнинг республика босқичига йўлланмаларни қўлга киритишди:

«Саноат соҳасида йилнинг энг яхши тадбиркори»йўналиши бўйича 1-ўрин соҳиби «РАДИАНТ СИЛК» МЧЖ Сайлиев Жамол Камоловичга,
«Хизмат кўрсатиш соҳасида йилнинг энг яхши тадбиркори» йўналиши бўйича 1-ўрин соҳиби «КОСОН ТРАНС СEРВИС» МЧЖ Ҳусанов Жавлон Жалол ўғли,
«Йилнинг энг яхши ёш тадбиркори» йўналиши бўйича 1-ўрин соҳиби «МЙ CОМ ЛТД ШОЕС» МЧЖ Шойқулов Умиржон Илҳом ўғли,
«Йилнинг энг яхши ҳунарманди» йўналиши бўйича 1-ўрин соҳиби ЯТТ «Раупов Шариф Байрамали ўғли» Раупов Шарифжон Байрамали ўғли,
«Йилнинг энг яхши фермери» йўналиши бўйича 1-ўрин соҳиби «Нишон кўзгу» фермер хўжалиги Узоқов Шерзод Шерматович муносиб деб топилди.

Кўргазма якуни бўйича ғолиб-совриндорлар ва кўрик танловда фаол иштирок этган тадбиркорлар Савдо-саноат палатаси раҳбарияти ҳамда вилоят ҳокимлиги томонидан махсус диплом, Ташаббус статуэткаси ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди.

11-06-2021 |
Фото галерея