Жорий йилнинг 24 октябрида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови ўтказилиши муносабати билан Қашқадарёда ҳам ушбу сиёсий жараённи юксак савияда ўтказишга тайёргарлик ишлари бошлаб юборилди.
Дастлаб Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти Кенгашининг 26-сессиясида депутатлар жамоатчиликнинг обрў-эътиборли вакиллари орасидан 21 кишидан иборат округ сайлов комиссияси таркибини шакллантириб, тасдиқлаш учун Марказий сайлов комиссиясига тавсия этишди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 13-Қашқадарё округ сайлов комиссияси Қарши шаҳри, Мустақиллик кўчаси 35-уйда, “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти биносининг биринчи қаватида ўз фаолиятини бошлади.

13-08-2021 |
Фото галерея