Янгиликлар
Кўкдалада тумандаги илк ишлаб чиқариш корхонаси иш бошлади
18
03

Кўкдалада тумандаги илк ишлаб чиқариш корхонаси иш бошлади

Бугун туманнинг «Хушали» МФЙ ҳудудида тадбиркор Асфиддин Нурматов ўз маблағи ҳисобидан чиқиндиларни қайта ишлаш орқали полиетилен махсулотлар (пластик қувурлар ва пластик буюмлар) ишлаб чиқариш корхонасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. "ОБОД-ПЛАСТ SS" МЧЖга қарашли ушбу корхонанинг кунлик ишлаб чиқариш қуввати ҳозирча 1200-1500 килограмни ташкил этмоқда, тадбиркор ишлаб чиқариш ҳажмини босқичма-босқич ошириб боришни режалаштирмоқда. Лойиҳанинг умумий қиймати эса ҳозирда 5 млрд сўмни ташкил этади. Ишлаб чиқариш корхонаси маҳаллий аҳоли вакилларидан 25 нафарини доимий иш ўрни билан...

  • Ижтимоий
  • 2476
  • 18.03.2023
Батафсил
Хотин-қизлар бандлиги таъминланмоқда
16
03

Хотин-қизлар бандлиги таъминланмоқда

Юртбошимизнинг “Инсон қадри” учун олиб бораётган ҳар бир ислоҳотлари натижасида фуқароларимизнинг фаровон ҳаётда яшашлари таъминланмоқда. Биргина ўтган йил мобайнида “Маҳаллабай ишлаш” тизими орқали 8 минг нафардан ортиқ ишсизларга 18 млрд. сўмдан ортиқ субсидиялар ҳамда 32 мингга яқин фуқароларимизга 765 млрд. сўм имтиёзли кредитлар ажратилди. Бу борада ҳоким ёрдамчилари томонидан 2022 йилда жами 95 639 та хонадонга ёрдам кўрсатилган бўлиб, 1 ойда аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромадлар ўрганилди. Хонадонларнинг аҳоли жон бошига дастлабки даромади ўртача 508 минг...

  • Ижтимоий
  • 1745
  • 16.03.2023
Батафсил
Бош қомусимизни англаш, амал қилиш ва қабул қилиш жараёнида фаол бўлиш фуқаролик масъулиятимиздир!
15
03

Бош қомусимизни англаш, амал қилиш ва қабул қилиш жараёнида фаол бўлиш фуқаролик масъулиятимиздир!

Қайд этиш керакки, мамлакатимизда амалга оширилаётган конституциявий ислоҳотлар мазмун-моҳияти “инсон – жамият – давлат”, “Ўзбекистон – ижтимоий давлат” деган тамойилларни конституциявий қоида сифатида муҳрлашга, халқпарвар давлат барпо этишга, инсон ҳуқуқларининг ҳимояси ва ижтимоий муҳофазасини кучайтиришга қаратилгани билан аҳамиятлидир. Айниқса, Конституциявий қонун лойиҳасида жамият ва давлат ишларини бошқаришда фуқароларнинг иштирокини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Давлат бюджетини шакллантириш ҳамда ижро этишда очиқлик ва...

  • Ижтимоий
  • 2442
  • 15.03.2023
Батафсил
Мураккаб операциялар энди олис ҳудудларда ҳам бажарилмоқда
10
03

Мураккаб операциялар энди олис ҳудудларда ҳам бажарилмоқда

Китоб тумани тиббиёт бирлашмасида шу пайтгача фақат марказда бажарилган кўплаб турдаги юқори технологияли операциялар маҳаллий мутахассислар томонидан амалга оширилмоқда. Биргина жорий йилнинг ўтган даври мобайнида бу ерда 20 та лапараскопик, 8 та эндопротез, 7 та БИОС усулидаги жарроҳлик амалиётлари ўтказилди. Масалан, тумандаги Баҳор маҳалласида яшовчи 30 ёшли бемор аёл Ж.М. ёшлигидан буён ўнг сон-чаноқ бўғимида оғриқ, ҳаракатнинг чекланиши, ўнг томонга оқсаб юришдан азият чекиб келган. У травматология бўлимига ётқизилди. Керакли текшириш усуллари ва лаборатор таҳлиллардан кейин беморда "Ў...

  • Тиббиёт
  • 2489
  • 10.03.2023
Батафсил
Кўкдала туманида ҳам жонлиқ сўйилиб, эҳтиёжманд оилаларга тарқатилди
4
03

Кўкдала туманида ҳам жонлиқ сўйилиб, эҳтиёжманд оилаларга тарқатилди

Эрта баҳор далаларда ишлар бошланиб, йилнинг баракали келиши учун вилоятимизда ҳам қизғин агро техник ва саховат тадбирлари ўтказилмоқда. Шу боис, бугун вилоят ҳокими Муротжон Азимов бошчилигидаги сектор раҳбарлари ва масъуллар Кўкдала туманидаги "Шоввоз ота" зиёратгоҳида саховат тадибирда иштирок этди. Унда жонлиқ сўйилиб, эҳтиёжманд оилаларга эҳсон қилинди. Тадбирда нуроний отахонларимиз дуога қўл очган ҳолда деҳқон ва фермерларнинг ҳосили баракали ва беталофат келишини сўраб дуо қилишди. Мавзуга доир: Қарши туманида туя сўйилиб, юртимиз деҳқон ва чорвадорларига барака сўралди.

  • Ижтимоий
  • 2418
  • 04.03.2023
Батафсил
Ўзбекистон ва Португалия театрлари ўртасида халқаро алоқалар ўрнатилди
1
03

Ўзбекистон ва Португалия театрлари ўртасида халқаро алоқалар ўрнатилди

Маданият ва туризм вазирлиги ҳамда "EAT"- "Евросиё" халқаро театрлар Ассоциацияси ҳамкорлиги доирасида вилоят мусиқали драма театри директори Ўткир Махматқулов ва Португалиянинг Брага шаҳри давлат драма театри бадиий раҳбари Жосе Руи Да Силва Мадиера томонидан халқаро ижодий меморандум имзоланди. Ҳужжатга асосан, режиссёрлар, рассомлар ва актёрлар ўртасида ижодий тажриба алмашиш ҳамда жорий йилнинг август ойида Жосе Руи Да Силва Мадиера томонидан вилоятимиз театрида жаҳон классик дурдоналаридан бирини саҳналаштиришга келишиб олинди. Бу эса ўз навбатида икки давлат ўртасидаги ижодий-маданий а...

  • Туризм
  • 1051
  • 01.03.2023
Батафсил
Қарши туманида меваларни сақлашга мўлжалланган 100 тонналик совуткич, мевани қайта ишлаб шарбат ишлаб чиқарадиган цех қурилади
27
02

Қарши туманида меваларни сақлашга мўлжалланган 100 тонналик совуткич, мевани қайта ишлаб шарбат ишлаб чиқарадиган цех қурилади

Қишнинг изғирини аҳён-аҳёнда этларни жунжиктирса-да, далаларда баҳор нафаси сезилиб қолди. Қишлоқ одамлари кунлар исиши билан дала ишларига киришдилар. Ариқ-зовурларни тозалаш, ерларни текислаш, дала четларига мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экиш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда. Актам Хаитов Қарши туманидаги “Бахт” фермер хўжалигида амалга оширилаётган баҳорги дала юмушлари билан танишди. Туман фермерлари билан мулоқотда бугуннинг ҳар дамидан самарали фойдаланган ҳолда, қаровсиз ётган далалар четларига тут ва ток кўчатлари экишни жадаллаштириш борасида маслаҳатлар берди...

  • Ижтимоий
  • 1056
  • 27.02.2023
Батафсил
Президент: Салоҳиятни лойиҳага, лойиҳани иш ўринларига айлантириш керак
25
02

Президент: Салоҳиятни лойиҳага, лойиҳани иш ўринларига айлантириш керак

Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятини иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди. Тадбир бошида 6 та янги корхонани ишга тушириш маросими бўлди. Қарши туманидаги “Омад старт”, Қарши шаҳридаги “Китоб ип йигирув”, Деҳқонобод туманидаги “Бахт текстиль”, Шаҳрисабз шаҳридаги “Оқсарой текстиль” ва “Пит-стоп” корхоналари ҳамда мебель фабрикаси вакиллари видеоалоқа орқали мажмуалар салоҳияти ҳақида ахборот берди. Давлатимиз раҳбари рамзий тугмани босиб, янги корхоналарни расман ишга туширди. Йиғилишда, аввало, вилоят...

  • Ижтимоий
  • 1071
  • 25.02.2023
Батафсил
Қашқадарёда телевизор ишлаб чиқарилмоқда
25
02

Қашқадарёда телевизор ишлаб чиқарилмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев Қарши шаҳридаги «Буюк турон» кичик саноати зонасида бўлди. Бу ерда ҳозирча 2 та лойиҳа амалга оширилган бўлиб, 500 дан ортиқ иш ўрни яратилган. Жорий йил охирига қадар яна 2 та лойиҳа ишга туширилади ва умумий иш ўринлари сони 1 минг 500 тага етади. Ўтган йили фаолият бошлаган “Алп Техно Сервис” масъулияти чекланган жамияти йилига 120 минг дона телевизор ва мониторлар ишлаб чиқариш қувватига эга. Корхона JVC, TCL, Zimmer ва бошқа брендларнинг аудитидан ўтиб, шу номлар остида ташқи бозорга чиқмоқда. Ўтган йили 3 миллион доллар маҳсулот экспорт...

  • Ижтимоий
  • 1060
  • 25.02.2023
Батафсил
Президент савдо мажмуасидаги нархлар ва хизматларни кўздан кечирди
25
02

Президент савдо мажмуасидаги нархлар ва хизматларни кўздан кечирди

Президент Шавкат Мирзиёев жойларга чиққанда халқ ичига кириб, аҳоли турмуш даражасини яқиндан ўрганади. Турмуш даражаси эса, аввало, ички бозордаги маҳсулотларда, нарх-навода намоён бўлади. Янги йил арафасида Қарши шаҳрида кўп қаватли савдо мажмуаси ишга тушган эди. Унда озиқ-овқат, маиший техника, хўжалик моллари дўконлари ва кўнгилочар масканлар жойлашган. Президентимиз ушбу мажмуага ташриф буюриб, озиқ-овқат ва маиший техника дўконларини кириб кўрди. Маҳсулотларнинг сифати ва нархларига эътибор қаратди. Уларнинг аксарияти мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётганини юқори баҳолади. Харидорлар б...

  • Ижтимоий
  • 1016
  • 25.02.2023
Батафсил