Маданият ва туризм вазирлиги ҳамда "EAT"- "Евросиё" халқаро театрлар Ассоциацияси ҳамкорлиги доирасида вилоят мусиқали драма театри директори Ўткир Махматқулов ва Португалиянинг Брага шаҳри давлат драма театри бадиий раҳбари Жосе Руи Да Силва Мадиера томонидан халқаро ижодий меморандум имзоланди.

Ҳужжатга асосан, режиссёрлар, рассомлар ва актёрлар ўртасида ижодий тажриба алмашиш ҳамда жорий йилнинг август ойида Жосе Руи Да Силва Мадиера томонидан вилоятимиз театрида жаҳон классик дурдоналаридан бирини саҳналаштиришга келишиб олинди.

Бу эса ўз навбатида икки давлат ўртасидаги ижодий-маданий алоқалар ва туризмнинг ривожланиши учун катта имкониятлар эшигини очади.

 

01-03-2023 |

Янгиликлар









Фото галерея