Янгиликлар
Вилоят ҳокими Қарши туманида бўлди
22
06

Вилоят ҳокими Қарши туманида бўлди

Дастлаб Зойир Мирзаев тумандаги "Юқори Бешкент" қишлоғи ҳудудида қурилаётган "Beshkent-Agro Klaster" МЧЖ га қарашли "Ип йигирув фабрикаси" бино ва иншоотлари лойиҳасининг қурилиш жараёнлари билан яқиндан танишди. Зойир Мирзаев қурилиш ишлари билан танишар экан, мазкур "Кластер усулда пахта ва ва тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш мажмуаси"ни сифатли ва тез фурсатларда фойдаланишга топширган ҳолда аҳоли бандлигини таъминлаш юзасидан мутасадди ташкилотларга ўз кўрсатма ва топшириқларини бериб ўтди. Шунингдек, вилоят ҳокими туман ҳудудида жойлашган "Файзобод" ҚФЙдаги тўқимачилик маҳсуло...

  • Ижтимоий
  • 1843
  • 22.06.2021
Батафсил
Қашқадарё вилоятида жамоатчилик эшитуви бўлиб ўтди
21
06

Қашқадарё вилоятида жамоатчилик эшитуви бўлиб ўтди

Қарши шаҳрида жойлашган “Нодавлат нотижорат ташкилотлари уйи”да Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши ҳамда “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ҳамкорлигида “Қашқадарё вилоятида коммунал хўжалик соҳасини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ва истиқболдаги режалар” мавзусида жамоатчилик эшитуви ташкил этилди. Мазкур жамоатчилик эшитувида Қашқадарё вилояти ҳокимининг 2021 йил 8–февралдаги HQ-103/02-сонли қарори билан тасдиқланган “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” Давлат дастуринин...

  • Ижтимоий
  • 1336
  • 21.06.2021
Батафсил
Нишонлик бободеҳқонлар Республикада биринчилардан, вилоятда эса биринчи бўлди
19
06

Нишонлик бободеҳқонлар Республикада биринчилардан, вилоятда эса биринчи бўлди

Нишон туманида 2021 йил ҳосили учун 740 та фермер хўжаликлари томонидан 18500 гектар майдонга ғалла экиб, парваришланди. Туман деҳқонлари ички бозорда дон ва нон нархлари барқарорлигини таъминлаш тадбирларини амалга ошириш учун давлат ресурсларига 24810 тонна дон топшириш режалаштирилган. Ўз вақтида амалга оширилган агротехник тадбирлар натижасида бугун Нишонлик миришкор деҳқонлар Республикада биринчилар қаторида, вилоятда биринчи бўлиб, 25677 тонналик (103%) улкан хирмон яратишди. Aйниқса, Ч.Бегимқулов ҳудудидаги “Рўзимуродов Нодир”, “Эрназаров Бахтиёр”, Пахтаоб...

  • Ижтимоий
  • 1787
  • 19.06.2021
Батафсил
30га яқин хорижий ОТМга грант асосида талаба бўлган Шуҳратнинг виза ва йўл харажатлари қоплаб берилади
19
06

30га яқин хорижий ОТМга грант асосида талаба бўлган Шуҳратнинг виза ва йўл харажатлари қоплаб берилади

30 га яқин хорижий олий таълим муассасаларига грант асосида ўқишга кирган Қарши шаҳридаги 44-сонли мактаб ўқувчиси Шуҳрат Юлдошев жорий йилнинг 13-15 июнь кунлари Шаҳрисабз шаҳрида ўтказилган ёшлар фестивалида Президент совғаси сифатида бош соврин - "Қорабайир" зотдор оти билан тақдирланган эди. Шуҳрат Юлдошев билан вилоят ҳокими ҳам мулоқот олиб бориб, унинг режалари ва муаммолари билан яқиндан қизиқди. Зойир Мирзаев давлатимиз ва ота-онаси яратиб берган шароитдан оқилона фойдалангани учун Шуҳратни олқишлади. - Ўқиб, изланиб, ҳам хорижий тилларни, ҳам дунёвий билимларни эгаллаганингиз таҳ...

  • Таълим
  • 1496
  • 19.06.2021
Батафсил
Вилоятнинг тўртинчи секторига раҳбар тайинланди
18
06

Вилоятнинг тўртинчи секторига раҳбар тайинланди

Қодиров Алишер Абдулахатович Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. А.Қодиров тайинлангунга қадар вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди. У 1975 йил Қарши шаҳрида туғилган. Қарши муҳандислик иқтисодиёт институти ва Тошкент давлат юридик институтларини тамомлаган. Бугун вилоят ҳокимлиги мажлислар залида ушбу тайинловга бағишлаб ўтказилган йиғилишда Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев ва вилоят ҳокими Зойир Мирзаев солиқ соҳаси олдида турган масалаларга тўхталиб, янги тайинлан...

  • Ижтимоий
  • 1502
  • 18.06.2021
Батафсил
Қашқадарёда аутсорсинг тизими хорижий корхоналар қўлига ўтиши мумкин
18
06

Қашқадарёда аутсорсинг тизими хорижий корхоналар қўлига ўтиши мумкин

Вилоят ҳокимлигининг хорижий меҳмонларни қабул қилиш залида Зойир Мирзаев Литва давлатига тегишли "KONKORD INTERNATIONAL BUSINESS GROUP" корхонасининг таъсисчилари билан муҳокамалар олиб борди. Муҳокамалар чоғида умумтаълим ва мактабгача таълим, соғлиқни сақлаш муассасаларининг ошхоналарида ҳамда умум-овқатланиш соҳасида инновацион янгилик киритиш орқали аутсорсинг тизими бўйича хизмат кўрсатиш, сифатли озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва етказиш ишларини самарали ташкил этиш орқали аҳоли саломатлигини тиклаш масалалари кўриб чиқилди. Келишув амалга ошса лойиҳанинг биринчи босқичи...

  • Ижтимоий
  • 1292
  • 18.06.2021
Батафсил
Нишонда Қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари Шуҳрат Тешаев иштирокида илмий-амалий семинар бўлиб ўтди
18
06

Нишонда Қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари Шуҳрат Тешаев иштирокида илмий-амалий семинар бўлиб ўтди

Тумандаги Пахтаобод ҳудудида бўлиб ўтган тадбирда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида қишлоқ хўжалиги, тадбиркорлик ва хизматларни ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда чорва, парранда ва балиқ маҳсулотларини кўпайтириш бўйича вазифалар ижросига бағишланган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифалар муҳокама қилинди. Хусусан, ғалладан бўшаган ерларга такрорий ҳосил экишни тизимли ташкил қилиш, айниқса, ердан фойдаланишда тумандаги ишсиз аҳоли ва ёшлар, шунингдек, «Темир дафтар», «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари» рўйхатидаги фуқа...

  • Ижтимоий
  • 1521
  • 18.06.2021
Батафсил
11
06

"Ташаббус - 2021" республика кўрик танловининг вилоят босқичи ғолиблари аниқланди

10 июнь куни Қарши шаҳрида «Ташаббус-2021» кўрик танловининг Республика босқичининг йўлланмаларини қўлга киритиш мақсадида 73 нафар туман (шаҳар) босқичларининг биринчи ўрин ғолиблари вилоят босқичида ўз кўргазмалари билан ва эришган натижалари бўйича вилоят ҳокими Зойир Мирзаев ҳамда пойтахтдан ташриф буюрган тадбиркорлар ва ҳакамлар ҳайъати олдида тақдимотларини ўтказишди. Мазкур республика кўрик танловининг вилоят босқичида ҳакамлар ҳайъати томонидан қуйидаги натижалар эълон қилинди ва 1-ўрин соҳиблари танловнинг республика босқичига йўлланмаларни қўлга киритишди: «Сан...

  • Ижтимоий
  • 2053
  • 11.06.2021
Батафсил
Вилоят ҳокими Зойир Мирзаев ваъда қилган қишлоқ фуқаролар йиғини биноси фойдаланишга топширилди
10
06

Вилоят ҳокими Зойир Мирзаев ваъда қилган қишлоқ фуқаролар йиғини биноси фойдаланишга топширилди

Вилоят ҳокими Зойир Мирзаев оқиртмаликларга ваъда қилган қишлоқ фуқаролар йиғини биноси фойдаланишга топширилди. Тадбир очилишида иштирок этган туман ҳокими ҚФЙ биноси билан оқиртмаликларни қутлаб, вилоят раҳбари ташаббуси билан қурилиши бошланган бино Деҳқонобод калий заводи ҳамкорлигида фойдаланишга топширилганини таъкидлади. Тадбирда сўз олган отахонларнинг айтишича, 1994 йилда ташкил этилган “Оқиртма” ҚФЙ ўтган йиллар давомида ташландиқ биноларда, тадбиркорларнинг ижарадаги идораларида, ҳатто ҚФЙ раисининг хонадонида туриб фаолият кўрсатган.

  • Ижтимоий
  • 1642
  • 10.06.2021
Батафсил
Муборак туманида янги ҳоким иш бошлади
9
06

Муборак туманида янги ҳоким иш бошлади

Муборак туманида янги ҳоким иш бошлади Бугун Халқ депутатлари Муборак тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўриб чиқилди. Депутатлар томонидан Муборак тумани ҳокими этиб Aрипов Aкрам Оромович тасдиқланди. Aкрам Aрипов Қарши тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари сифатида ишлаб келаётган эди. Сессияда вилоят ҳокими Зойир Мирзаев иштирок этди.

  • Ижтимоий
  • 1616
  • 09.06.2021
Батафсил