Давлат раҳбарининг топшириғи ва ташаббуси билан халқ муаммоларини ўрганиш ва уларга тезкор ечим топиш мақсадида аҳоли мурожаатлари билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш бўйича ҳудудларда тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, бу борада Қашқадарё вилояти ҳокимлиги тизимида ҳам фуқаро мурожаатларини қабул қилиш ва ўрганиш юзасидан ҳар бир ҳокимнинг телеграмда онлайн бот манзиллари яратилган бўлиб, тун-у кун мурожаат қилиш имконияти яратилган. Шунингдек, вилоятнинг олис ҳудуд аҳолиси муаммоларини ўрганиш ва уларни эшитиш мақсадида ЗООМ платформаси орқали ҳам қабуллар ўтказилмоқда.

Шу боисдан, вилоят ҳокими Муроджон Азимов Миришкорда бўлиб, сайёр қабул ўтказди. Дастлаб, вилоят раҳбари ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлашга қаратилган амалга оширилаётган лойиҳалар билан яқиндан танишди. Шунингдек, туман ёшлари билан ҳам учрашиб, уларнинг қизиқиш истаклари билан ўртоқлашди ва учрашув давомида 12 нафар ёшларга субсидия асосида 8 та тикув машинаси ва 4 та пайвандлаш дасгоҳлари дақдим этилган бўлса, олий ўқув юртларида таҳсил олаётган 10 нафар талаба ёшларнинг 50 фоизи миқдоридаги шартнома тўловлари тўлаб берилди.

Шундан сўнг, вилоят раҳбари ва барча вилоят ташкилот раҳбарлари иштирокида аҳолининг турли соҳалар (саломатлигини тиклаш, уй-жой масаласи, коммунал хизматлари, таълим ва бошқа) бўйича муаммолари тингланиб, уларни жойида ҳал этиш чоралари кўрилди. Сайёр қабул давомида келиб тушган мурожаатлар бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди.

17-12-2021 |
Foto galereya