“Тадбиркорлик қилмоқчи бўлган қизга мутасаддилар тўсқинлик қилишда давом етмоқда” сарлавхаси остида чиқарилган мурожаатга асосан қуйидагиларни маълум қилинади.

Қарши тумани ҳокимининг 2019 йил 10 июндаги Х-4439/06-сонли қарорига асосан Чаман маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан фуқаро Ботирова Ирода Елбек қизига ”Савдо маиший хизмат кўрсатиш” биносини лойиҳалаштириб қуриш учун Агрофирма массиви қишлоқ хўжалик харитасининг 210ақ-контуридан жами 0,20 гектар ески боғ ер майдони танлаб ажратилган. Мазкур қарор вилоят ҳокимининг 2019 йил 14 июндаги Х-753/06-сонли қарори билан тасдиқланган.

Бироқ, ер майдони ажратилганлигига 3 (уч) йилдан ортиқ вақт ўтган бўлсада мазкур ер майдонида қурилиш ишлари охирига етказилмаганлиги аниқланган.

Юқорида аниқланган қонун бузилиш ҳолатларини бартараф қилиш ҳамда ер майдонини туман ҳокимлиги заҳирасига қайтариш юзасидан  Судга даъво аризаси киритиш бўйича Кадастр агентлигининг Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан Қарши туман ҳокимига 2022 йил 31 май куни 349/05-сонли тақдимнома киритилган.

Бундан ташқари мазкур ер майдонида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2022 йил 21-22 апрел кунлари Қашқадарё вилоятига ташрифи давомида ва Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида берган топшириқлари бўйича 35-сонли йиғилиш баёнида берилган топшириқга асосан Қарши тумани Чаман МФЙ ҳудудидан “Янги Ўзбекистон” боғи ва “Янги Ўзбекистон” массиви қуриш режалаштирилган.

16-09-2022 |
Foto galereya