Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 45 сессияси ўтказилди. Унда сессия регламентига асосан депутатлар ва кун тартибидаги масалалар бўйича ахборот бериш учун масъул раҳбарлар иштирок этишди. Вилоят кенгашининг навбатдаги сессиясида қуйидаги масалаларнинг қарор лойиҳалари муҳокама қилинди ва иштирокчилар томонидан бир овоздан маъқулланди:
 
- вилоятда аҳоли мурожаатлари ва муаммолари билан ишлашнинг аҳволи тўғрисида,
 
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури ҳамда бошқа давлат дастурлари ижроси устидан назоратни кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-43-сонли қарори ижроси тўғрисида,
 
- Қашқадарё вилояти маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан маблағларни йўналтириш тўғрисида.
 
Шунингдек, юқорида келтирилган қарор лойиҳалари бўйича депутатлар томонидан масъулларга саволлар йўлланиб, йўл қўйилаётган камчиликларни бартараф этиш юзасидан ўз таклиф ва мулоҳазаларнини билдиришди. Биргина, вилоятда 2022-2026 йилларда иссиқлик таъминоти объектларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлашга қаратилган кун тартибидаги иккинчи масала кенг муҳокамаларга бой бўлди. Унга кўра Қарши шаҳри, 5 митти туман "Шодлик" МФЙ ҳудудидаги 54 та кўп қаватли уйлар учун РК-3 маҳаллий қозонхонасини қуриш режалаштирилган.
30-04-2022 |
Foto galereya