Йирик ҳудудий лойиҳалар

Инвестиция дастури доирасида 2021 йилда ишга туширилган ва 2022 йилда ишга тушириладиган ҳудудий инвестиция лойиҳалари тўғрисида
МАЪЛУМОТ

2021 йил инвестиция дастури бўйича вилоятда умумий қиймати 3,5 тлрн. сўмлик 984 та лойиҳалар ишга туширилган ва 8,6 мингдан зиёд янги иш ўринлари яратилди.

Хусусан, дастур доирасида:

- Китоб туманида “Kitob ip-yigiruv” АЖ томонидан қиймати 264,6 млрд. сўм бўлган ип-калава ва мато ишлаб чиқариш (иш ўрни 425 та);

- Косон туманида “Koson Baxt Tekstil” МЧЖ томонидан қиймати 35,0 млрд. сўм бўлган матодан тайёр трикотаж маҳсулот ишлаб чақариш (иш ўрни 400 та);

- Муборак туманида “EMG Inter Investments” МЧЖ томонидан қиймати 7,7 млрд. сўм бўлган ун ишлаб чиқариш (иш ўрни 30 та) лойиҳаси ишга туширилди.

2022 йилда ҳудудий инвестиция дастури доирасида 627 та умумий қиймати 5,7 трлн. сўмлик инвестиция лойиҳалари (иш ўринлари 12,3 минг та) шакллантирилиб, келгуси йилда ишга туширилиши режалаштирилган.

Вилоятда 2022 йилдан инвестициялардан самарали фойдаланиш ҳамда экспорт ҳажмларини ошириш бўйича “пастдан-юқорига” тамойили асосида, янги тизим йўлга қўйилиб, ишлар ташкил этилади.

Ҳар бир шаҳар ва туманларда истиқболли лойиҳаларни ишлаб чиқувчи “Лойиҳа гуруҳи” ташкил этилиб, улар томонидан ҳудуднинг ер ости ва ер усти имкониятлари таҳлил қилиниб, ҳар бир шаҳар ва туманлар кесимида инвестиция ва экспорт Стратегияси ишлаб чиқилади.

Шакллантирилган инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш мақсадида салоҳиятли тадбиркорлар иштирокида ҳудудларда “Холдинг компанияси” ташкил этилади.

2022 йилда ҳудудий инвестиция дастури доирасида 627 та умумий қиймати 5,7 трлн. сўмлик инвестиция лойиҳалари (иш ўринлари 12,3 минг та) шакллантирилиб, келгуси йилда ишга туширилиши режалаштирилмоқда.

Жумладан, саноат йўналишида 4,4 трлн. сўмлик 172 та (иш ўрни 8696 та), хизмат кўрсатиш йўналишида 1,0 трлн. сўмлик 334 та (иш ўрни 2556 та) ва қишлоқ хўжалиги йўналишида
352,4 млрд. сўмлик 121 та (иш ўрни 1067 та) лойиҳалар
2022 йилда ишга туширилади ва мазкур тармоқларнинг ўсиши таъминланади.

Озиқ-овқат саноатини ривожлантиришда Чироқчи, Нишон ва Косон туманлари гўшт ва сутни чуқур қайта ишлашга ихтисослаштириш орқали алоҳида “Қашқадарё бренди”ни яратилади.

Пиллачилик кластерларида янги лойиҳаларни ишга тушириш ҳамда модернизация ҳисобига 3 та янги лойиҳа фаолияти йўлга қўйилади. Жумладан, “Afghan Bazar Silk Carpets Shakhrisabz” МЧЖ қўшма корхонасининг қўлда ипак, жун ва пахта аралашмаларидан гилам тўқиш, “Yakkabog' silk Production” МЧЖ ва “Chiroqchi Tolasi” МЧЖ томонидан пиллани қайта ишлаш корхоналари фаолиятини йўлга қўйилади.

Маҳаллий саноатни ривожлантиришда:

- Текстиль ва тўқимачилик саноати - қиймати 3,5 трлн. сўмлик 38 та лойиҳа, 6,5 минг та янги иш ўрни;

- Қурилиш материаллар саноати - қиймати 223,1 млрд. сўмлик 49 та лойиҳа, 453 та иш ўрни;

- Мебель ва қоғоз саноати - қиймати 51,0 млрд сўмлик
17 та лойиҳа, 121 та янги иш ўрни;

- Кимё ва нефткимё саноати - қиймати 94,0 млрд сўмлик
8 та лойиҳа, 249 та янги иш ўрни;

- Фармацевтика саноати - қиймати 4,6 млрд сўмлик 2 та лойиҳа, 35 та янги иш ўрни;

- Озиқ-овқат саноати - қиймати 289,5 млрд. сўмлик 38 та лойиҳалар (988 та иш ўрни) амалга оширилиши белгиланган.

Жумладан, 2022 йилда ишга тушириладиган йирик лойиҳалардан:

- Косон туманида “Бунёдкор” МЧЖ томонидан 41,9 млрд. сўмлик йиллик қуввати 2,0 млн. кв.метр газлама ҳамда
1,6 минг тонна тўқима мато ишлаб чиқариш лойиҳаси;

- “Оқсарой текстиль” МЧЖ томонидан Шаҳрисабз ва Яккабоғ туманларида қиймати 496,0 млрд. сўмлик ип-калава ишлаб чиқариш, Қамаши туманида 114,2 млрд. сўмлик тайёр-трикотаж махсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳалари;

Yangilandi: 2023-07-10