Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев «Халқ сўзи» ва «Нородное слово» газеталари томонидан эълон қилинган 2020 йилда чоп этилган энг сара мақолалар танловида ғолиб чиққан Олий Мажлис Сенати аъзоси, Қарши давлат университети ўқитувчиси Абдураҳим Эркаевга таҳририятнинг махсус дипломи ва эсдалик совғаларини топширди.

— Интернет тезлиги биздан юз карра юқори бўлган ривожланган мамлакатларда ҳам ҳар 5 одамнинг бирининг қўлида китоб ёки газета кўрасиз, — деди ҳоким сўзини давом эттириб. — Бу эса ривожланиш ва тараққиётнинг бош омили китоб ва газета ўқиш билан чамбарчас боғлиқлигини кўрсатиб турибди. Мажбурий обуна бу — газета ўқимаслик керак дегани эмас. Ҳар бир хонадонга газета кириб бориши лозим. Ҳар бир одамнинг дунёқариши кенг, саводхон ва маънавиятли бўлишига эришсак, албатта, ўз-ўзидан баъзи муаммоларимиз ҳам барҳам топа бошлайди. Устозимиз, йирик олим ва фан ва таълим фидойиси Абдураҳим Эркаевдан бу борада ёшларимиз қанча ибрат олса арзийди.

Фахриддин Бозоров

13-01-2021 |
Фото галерея