9 январь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ва консуллик ваколатхоналари вакиллари вилоятимизга ташриф буюришди.

Ташриф аввалида вилоят ҳокими Зойир Мирзаев элчилар билан  учрашди. Мазкур ташрифдан кўзланган мақсад ҳамда тадбир дастури билан меҳмонларни таништирди.

Шундан сўнг, чет эл дипломатлари Қашқадарёдаги Абу Мўйин Насафий зиёратгоҳи, Давлат хизматлари агентлиги, ИТ-технопарк, “Ёшлар маркази” ва бошқа диққатга сазовор жойларда амалга оширилган ислоҳотлар билан танишишди.

Элчи ва маслаҳатчилар Қарши шаҳридаги “Корхоналарни соғломлаштириш ва хусусийлаштириш клиникаси”да вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш борасида музокаралар ўтказишди.

Шу куни "Тараққиёт сари Сервис" МЖЧда экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари кўргазмаси ташкил этилиб, тадбиркорлар билан халқаро ҳамкорлик қилиш бўйича мулоқот қилинди.

Ташриф сўнггида ташкилланган маданий дастурда намойиш этилган турли миллат вакиллари миллийлигини акс эттирувчи чиқишлар, мумтоз ва анъанавий куй-қўшиқлар меҳмонлар кайфиятини янада кўтаринки бўлишига хизмат қилди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

12-01-2021 |
Фото галерея