Аҳолига арзон ва сифатли маҳсулотлар етказиб бериш, бозорлар тўкинлигини таъминлаш фаровонликнинг асосий мезонлари ҳисобланади. Дунё миқёсида коронавирус пандемияси туфайли биир қатор қийинчиликлар давом этаётган  айни кунларда мамлакатимизда озиқ-овқат деҳқон бозорларида ярмаркаларнинг ташкил этилиши нарх-навонинг барқарорлигини таъминлашга хизмат қилмоқда.  

Вилоятимизда аҳолини сифатли озиқ овқат маҳсулотларига бўлган талабини қондириш мақсадида фермер ва деҳқон хўжаликлари  томонидан мавжуд 15 дан ортиқ  озиқ-овқат деҳқон бозорларига сабзавот ва полиз маҳсулотлари етказиб берилмоқда. Бу эса тўкинчиликни таъминлаш, нарх- навонинг сунъий ошиб кетмаслигининг олдини олишда  муҳим аҳамият касб этмоқда. Айниқса, арзонлаштирилган ярмаркаларнинг  йўлга қўйилгани дастурхонлар тўкин-сочин бўлишига замин ҳозирлаши билан бирга  одамларнинг кайфиятини ҳам кўтармоқда. Бозорлардаги нарх-наво  Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг вилоят бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари, давлат солиқ инспекциялари  ҳамда  маҳаллий ҳокимият вакиллари  томонидан назорат қилиб борилаяпти.

Аҳолини 27 хил  арзонлаштирилган маҳсулотлар  билан узлуксиз   таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бугунги кунга вилоятимизнинг барча деҳқон бозорларида арзон ва сифатли мева, сабзавот, полиз, гўшт, дуккакли маҳсулотлар, парранда, балиқ ва бошқа маҳсулотларнинг  захиралари яратилган.   

Шунингдек, бошқарма ва ҳудудий бўлимлар ходимлари томонидан деҳқон бозорлари ва савдо мажмуалари сотувчилари билан савдо-сотиқ жараёнларида учрайдиган ноқонуний ҳолатларнинг олдини олиш, нархларни асоссиз ошириш, уларнинг сунъий танқислигини, манипуляция ва ажиотаж талабни вужудга келтирганлик учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган жавобгарликлар ҳақида огоҳлантирилди.

Бундан ташқари, деҳқон бозорларнинг кириш жойларида  департамент  органларининг ишонч телефонлари  ва савдо маданияти  билан боғлиқ ахборотлар акс этган лавҳалар илиб қўйилди. Бу эса барчани ҳушёрликка ундайди.

Фуқароларимиздан бу борада ноқонуний ҳолатларга дуч келсалар, Департаментнинг вилоят бошқармасининг куну-тун ишлайдиган 75-226-05-01 рақамли ишонч телефонларига мурожаат қилишларини сўраймиз. Ҳар бир мурожаат тезкорлик билан ҳал қилинади.

 

Тўлқин Қурбонов,

Департаментнинг вилоят

бошқармаси катта инспектори.

31-03-2020 |
Фото галерея