Вилоят ҳокимлиги кичик мажлислар залида ўтказилган навбатдаги Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 33-сессиясида қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:
 
- Халқ депутатлари Чироқчи тумани Кенгашининг айрим қишлоқ аҳоли пункти ва МФЙ ҳудудларини янги ташкил этилаётган Кўкдала тумани таркибига ўтказиш тўғрисидаги таклифлари ҳақида;
 
- Қашқадарё вилояти маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан маблағларни йўналтириш тўғрисида;
 
 
- Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Исок Тураевнинг депутатлик ваколатини муддатидан олдин тугатиш тўғрисида;
 
- Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлигига бўшаб қолган депутатлик ўринларига сайлов ўтказиш тўғрисида ва бошқа масалалар.
 
 
Шунингдек, масалалар юзасидан таклиф ва муаммолар тингланиб, саволлар ўртага ташланди.
23-11-2021 |
Фото галерея