Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти Кенгашининг VI чақириқ 5-сессияси ўтказилди. Масофа сақланган ҳолда видеоконференцалоқа шаклида ўтказилган йиғилишда сенаторлар, маҳаллий Кенгаш депутатлари ва масъуллар иштирок этди.

Кун тартибида белгиланганидек, пандемия даврида “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида туман ва шаҳарлар кесимида шакллантирилган ишсиз ва кам таъминланган аҳолининг рўйхатини кўриб чиқиш, уларга ихтиёрий тарзда тадбиркорларни бириктириш, шунингдек аҳоли бандлигини таъминлаш, муҳтож оилаларни моддий қўллаб-қувватлаш ва ушбу жараёнларда фаол иштирок этган тадбиркорларга давлат томонидан имтиёзлар берилишини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш, “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида амалга ошириладиган вазифаларни ўз вақтида бажарилиши устидан жамоатчилик  назорати ўрнатиш, очиқлик ва шаффофлик асосида амалга оширилишини таъминлашда Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг фаол иштироки тўғрисидаги масалалар сессия ишида муҳокама қилинди.

Сессияда кўриб чиқилган масалалар юзасидан Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти Кенгашининг қарори қабул қилинди.

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

Ахборот хизмати

29-04-2020 |
Фото галерея