Жорий йилнинг 5 феврал куни вилоят ҳокими Муротжон Азимов бошчилигидаги раҳбарлар, нуронийлар ва кенг жамоатчилик ҳамда ОАВ вакиллари Косон туманида бўлиб, 2022 йилда туманда амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳалар билан танишишди.
 
 
Ташриф Қусам ота зиёратгоҳида жонлиқ  сўйилиб, Қуръон-тиловат қилишдан бошланди ва кам таъминланган оилаларга ун, ёғ ҳамда гўшт тарқатилди. Сўнгра кейинги манзил "Бунёдкор" МЧЖга қарашли қиймати 42 млрд. сўмлик тикув фабрикаси бўлиб, фабрикага ташриф буюрган вилоят ҳокими шу жойнинг ўзида туманда амалга ошириладиган лойиҳалар ва "Янги Ўзбекистон" турар-жой массиви қурилиши билан танишди ҳамда ўз таклифларини билдириб ўтди.
 
 
Вилоят ҳокими "Янги Ўзбекистон ёшлари бирлашайлик!" шиори остида ўтказилаётган ёшлар форумида ҳам иштирок этиб, ёшларга ўз тилакларини билдирди ва лойиҳаларда ғолиб бўлган совриндорларни эсталик совғалари билан тақдирлади.
 
 
 
 
Шунингдек, ташриф давомида вилоят ҳокими журналист ва блогерлар билан ҳам мулоқот қилди.
 
07-02-2022 |
Фото галерея