Вилоят ҳокими ўтган ҳафта давомида барча шаҳар ва туманларда бўлиб, жойларда дори-дармон ва ётоқ ўринлари захираси, тез тиббий ёрдам хизмати, эҳтиёжмандаларга кўмак, пандемия даврида ишлаётган корхона ва ташкилотлар фаолияти билан танишди.

Вилоят ҳокимининг туман ва шаҳарларга амалий ташрифи дастлаб. Шаҳрисабз шаҳри, Яккабоғ ва Шаҳрисабз туманларидан бошланди.

Ташрифи давомида вилоят раҳбари Шаҳрисабз шаҳрида жойлашган “Ўлат, карантин ва ўта хавфли юқумли касалликлар муҳофазаси маркази”нинг вилоят филиалига Германия ва Россияда  ишлаб чиқарилган 3 та ПЗР замонавий лаборатория ускунасини фойдаланиш учун топширди.

Туман ва шаҳарлардаги ҳолат жойида бориб ўрганганилгандан сўнг жойлардаги машина етишмаётган тез тиббий ёрдам хизматларига 15 та махсус жиҳозланган “Дамас” автомашиналари жўнатилди. “Қашқадарё Дори-Дармон” МЧЖ омборхонасига 1 миллиард 185 миллион сўмлик захира дори-дармонлари ва Республика махсус комиссияси қарорига асосан коронавирус касаллигига чалинган беморларни уй шароитида даволанишида керак бўладиган дори воситалари йиғиндисидан иборат 3000 та тўплам(аптечка)и келтирилди. Шунингдек, 40 та оксигенератор, 4 та портатив рентген аппарати, 4 та электросўргич аппарати ва коронавирусга қарши 5 турдаги дорилар тўплами зудлик билан вилоят кесими бўйича тақсимланиб, 15 та шаҳар ва туманларга юборилди.

Зойир Мирзаев шаҳар ва туманларга ҳар бир ташрифи давомида жойлардаги тез тиббий ёрдам хизмати, дори-дармон ва ётоқ ўринлари захираси, эҳтиёжмандаларга кўмак, пандемия даврида ишлаётган корхона ва ташкилотлар фаолияти билан танишар экан, ҳар бир туман ёки шаҳар ҳокими, сектор раҳбарларининг зиммасига республика ва вилоят махсус комиссияси қарорига мувофиқ ўрнатилган тартибга аҳолининг қатъий ва тўлиқ амал қилишини таъминлаш, коронавирус ҳасталигига чалинган ёки карантиндаги фуқароларнинг ҳолидан хабардор бўлиш каби қатор вазифаларни юклади.

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

ахборот хизмати

28-07-2020 |
Фото галерея