Саидов Сухроб - Қашқадарё вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари котибияти мудири. Бунгача вилояти ҳокимлиги молия бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаган.

Бахриева Ситора - Қашқадарё вилояти ҳокимлиги Ахборот-таҳлил гуруҳи бош мутахассиси. Бунгача Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Касби тумани Кенгаши раиси лавозимида ишлаган.

Тожибоев Санжарбек - Қашқадарё вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари котибияти етакчи мутахассиси. Бунгача Тошкент шаҳридаги “Asl bino-ta’mir” масъулияти чекланган жамияти раиси ўринбосари лавозимида ишлаган.

Шайманов Адҳамжон - Қашқадарё вилояти ҳокими биринчи ўринбосари котибияти етакчи мутахассиси. Бунгача вилоят Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш Бош бошқармасида бош мутахассис лавозимида ишлаган.

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

Ахборот хизмати.

15-02-2021 |
Фото галерея