Вилоят ҳокимлиги ногиронлигидан уйидан ташқарига чиқа олмаётганлиги сабабли Зойир Мирзаевнинг қабулига кира олмаётган фуқаролар билан ҳам "ZOOM" орқали қабул ўтказишни йўлга қўйди.

Ана шундай фуқаролардан бири 1982 йилда Қарши шаҳрида туғилган Розиқова Гўзал. Г.Розиқова ва 1979 йилда туғилган акаси Ш.Розиқовлар болаликдан ногирон. Онаси билан истиқомат қилади. Давлат томонидан нафақа ва ёрдам пуллари тайинланган бўлса-да, кам даромадли оила бугун ёрдамга муҳтож. Хонадони таъмирталаб, иситиш тизими йўқ.

Юқоридаги масалаларда мурожаат қилган оила билан вилоят ҳокими "ZOOM" тармоғи орқали мулоқот қилиб, фуқаронинг уйини таъмирлаш ва иситиш тизимини ўрнатишни ўз зиммасига олди. Яшаш шароити учун зарур бўладиган уй анжомлари ҳам шу кунни ўзида етказилди.

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги
Ахборот хизмати

24-09-2020 |
Фото галерея