Вилоят ҳокими Зойир Мирзаев воҳамиз ҳудудларининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши ва аҳоли фаровонлиги йўлида қилинаётган ишлардан вақт топиб, юртбошимиз топшириқларига асосан фуқаролар мурожаатлари бўйича йўл давомида ҳам онлайн тарзда қабул ўтказиб келмоқдалар.
 
 
Ҳудудларни ўрганишдан қайтган вилоят раҳбари навбатдаги қабулларини "ЗООМ" орқали ўтказиб, олис ҳудудларда яшовчи ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган 36 нафар фуқароларимизнинг муаммоларини тинглади ва уларга амалий ёрдам бериладиган бўлди. Шунингдек, айримлари юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилиб, якуний хулоса бериш бўйича ҳам мутасаддиларга топшириқлар берилди.
06-08-2021 |
Фото галерея