2020 йил 12 июль куни вилоят ҳокими Зойир Мирзаев тумандаги Қизилтепа қишлоғидан 25-30 километр олисда, Ҳисор тоғ тизмалари оралиғида жойлашган Лангар ота зиёратгоҳида бўлиб, ушбу муқаддас қадамжони янада обод қилиш бўйича тегишли ташкилотларга кўрсатмалар берган эди.



Бугун ушбу қутлуғ қадамжо саховатпеша инсонлар кўмаги билан янада обод манзилга айланди.

Вилоят ҳокими қадамжо атрофида истиқомат қилувчи ёши улуғ кексалар, нуронийлар билан ҳам суҳбатлашди.

Зиёрат ҳам амалий ташриф давомида жонлиқ суйилиб, хатми Қурон қилиниб, Яратгандан тинчлик ва хотиржамлик, шунингдек, воҳамизда бошланаётган баҳорги экинларга барака сўралди. Шу куни зиёратгоҳ ҳудудида дарахт экиш ишларида иштирок этишди.

- Айни ҳозир кўчат қадаш учун энг маъқул вақт, - дейди вилоят раҳбари. - Биз раҳбарлар бу борада ўрнак кўрсатишимиз зарур.

Маълумот ўрнида, қайта таъмирлашдан чиққан Қамаши туманидаги Лангар ота зиёратгоҳида сектор ва ташкилотлар раҳбарлари, туман ҳамда шаҳар ҳокимлари жам бўлишди.

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги
Ахборот хизмати.

22-02-2021 |
Фото галерея